Очиқ мустақил танловлар орқали 38 018 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

17:28 22 Август 2022 Сиёсат
644 0

Фото: Иллюстратив фото

Бугунги кунга келиб 1 миллиондан ортиқ номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

Жорий йилнинг 22 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформасида танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 1 875 тани ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 1 027 999 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 38 018 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

Айни пайтда порталда 242 892 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер