«Очиқ бюджет» ғолиблари эълон қилинди

12:28 21 Март 2026 Жамият
407 0

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жараёнларда мамлакатимиз бўйлаб жами 10 миллион 284 мингта овоз берилган. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, жами 1 минг 996 та (1 минг 980 та анъанавий ҳамда 16 та шериклик) лойиҳа ғолиб деб топилган.

«Жараёнларда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорлик билдирган ҳолда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг кейинги мавсумларида ҳам фаол бўлишингизни сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер