Ободонлаштириш ойлиги уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

01:23 18 Август 2023 Жамият
905 0

Фото: Халқ сўзи

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан 2023 йил август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги сифатида белгиланган бўлиб, унга кўра, Самарқанд вилоятидаги ҳар бир қишлоқ, маҳалла кўчалари ҳамда корхона ва ташкилот ҳудудида ўзаро аҳилликда ҳашарлар ўтказиляпти.

Ойлик доирасида бугунга қадар вилоятда 300 гектарга яқин майдон ободонлаштирилиб, 39,4 минг тонна маиший ва қурилиш чиқиндилар полигонларга жойлаштирилди.

Шунингдек, 221 километр ариқ ва лотоклар, 146,1 километр ирригация ва мелиорация объектлари, 86,7 километр анҳор ва каналлар қирғоқлари ҳамда 669 километр йўл бўйлари тозаланди ва ободонлаштирилди.

Нуробод тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудида уюштирилган ҳашарда йўл атрофларига ўтқазилган дов-дарахтларга сув қўйилиб, кўчалар саранжом саришта қилинди. Чиқиндилар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникаларда ташиб кетилди.

Каттақўрғон ва Иштихон тумани автомагистраль йўли ёқалари ва маҳаллаларда тозалаш ишлари олиб борилди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер