ОАВ: Покистон ҳукумати АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг янги босқичига тайёргарлик кўрмоқда

21:44 16 Апрель 2026 Дунё
236 0

Покистон расмийлари АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичини ўтказишга тайёргарликни бошлади, деб хабар бермоқда The Express Tribune.

Нашр суҳбатдошларининг қайд этишича, Исломободдаги Serena меҳмонхонаси яна хорижий делегацияларни қабул қилади.

АҚШ ва Эрон вакилларининг янги учрашуви шу ҳафтанинг охирида ёки келгуси ҳафтанинг бошида ўтказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, манбалар томонлар асосий музокаралардан олдин ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиши мумкинлигини истисно қилмадилар.

Мавжуд маълумотларга кўра, Покистон мудофаа кучлари бош қўмондони, фельдмаршал Осим Мунир ва ички ишлар вазири Моҳсин Нақви Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги низони ҳал қилишда воситачиликни давом эттириш учун Эронда бўлиб туришибди.

Осим Мунир АҚШнинг хабарларини етказиши ва музокараларнинг иккинчи раундига замин тайёрлаши керак.

Ўтган дам олиш кунлари Исломободда Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди. Бир қатор зиддиятлар туфайли томонлар низони узоқ муддатли ҳал этиш масаласида келишувга эриша олмагандилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер