Нью-Йоркка учаётган самолётда чақалоқ дунёга келди
Нью-Йоркка учаётган самолётда чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Кингстондан Нью-Йоркка парвоз вақтида ҳомиладор аёлни тўсатдан тўлғоқ тута бошлаган. Чақалоқ самолёт қўнишидан олдин дунёга келган.
Воқеа 4 апрель куни, «Caribbean Airlines» авиакомпаниясининг 005-рейсида содир бўлган.
Борт капитани самолётдаги ҳомиладор аёлда тўлғоқ кузатилаётгани сабабли учувчилардан фавқулодда қўнишни амалга оширишни сўраган. Бироқ чақалоқ парвоз вақтидаёқ туғилган. Самолёт қўнгач, она ва болага ёрдам кўрсатиш учун тегишли хизматларга хабар берилган.
Самолёт қўнишни амалга оширгач, парвоз бошқарувчиларидан бири учувчига алоқага чиқиб «чақалоқ туғилдими?» деб сўраган. Учувчи эса «ҳа, жаноб!» дея жавоб берган. Шундан сўнг, парвоз бошқарувчиси «чақалоққа Кеннеди деб исм қўйишсин» деб ҳазиллашган.
Она ва болага дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилгач, улар Квинсдаги касалхонага олиб кетилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг