Нью-Йоркда ижтимоий масофа сақламаганлар 1000 АҚШ доллари жаримага тортилиши мумкин

00:18 07 Апрель 2020 Дунё
849 0

архив фото

Ижтимоий масофа сақламаган Нью-Йорк аҳолиси 1000 АҚШ долларигача жарима тўлаши мумкин. Бу ҳақда Штат губернатори Эндрю Куомо матбуот анжуманида айтди.

"Мен маъмурлар ижтимоий масофани сақлаб қолиш учун талабларни кучайтиришини истайман. Сабаби охирги пайтларда аҳоли ижтимоий масофани тез-тез бузишмоқда. Шундай қилиб, жариманинг максимал миқдорини 500 доллардан 1 минг долларга оширамиз", деди Куомо.

Губернатор давлатга пул керак эмаслиги, бироқ шундай йўл тутишмаса тартиб сақланмаётганини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Нью-Йоркда сўнгги маълумотларга кўра, 130 689 та коронавирус инфекцияси қайд этилган. 4758 киши вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер