Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди
Қозоғистоннинг биринчи Президенти ўзини ўзи яккалаб қўймоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
«Афсуски, Элбошининг коронавирус инфекциясига ўтказилган сўнгги тести ижобий натижани кўрсатди. Хавотирга ўрин йўқ», дейилади хабарда.
Нурсултон Назарбоев масофадан туриб ишлашда давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг