Нуроталик ўқитувчиларга 105 миллион сўм ёрдам пуллари тўлаб берилиши таъминланди

18:22 12 Май 2023 Жамият
818 0

Архив фото

Нурота туман адлия бўлими томонидан Республикамиз Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган топшириқлар ижроси ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, мазкур ҳужжатларда 2021 йил 1 январдан бошлаб, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ҳамда уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаб берилиши белгиланган.

- Бироқ тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ж. Асадов, 28-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари Д. Ибрагимов ва Ҳ. Қоржавов, 43-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Б. Отабоев, 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ш. Нормуродов ва Ш. Қаюмов ҳамда 53-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Х. Примовга жами 105 миллион сўм миқдоридаги бир марталик бошланғич ёрдам пуллари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди, - дейди туман адлия бўлими бош юристконсульти Меҳриддин Маматқулов. – Шунингдек, ушбу ўқитувчиларнинг мутасаддиларга бир неча бор мурожаатлари пайсалга солиб келинган. 

Ниҳоят туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълим бўлими мудири номига тақдимнома киритилди. Натижада бқорида қайд этилган умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига 105 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пуллари тўлаб берилиши таъминланди. Шунингдек, мазкур ҳолат такрорланмаслигининг чоралари белгиланди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер