Нурободда икки маҳаллани боғловчи кўприк барпо этилмоқда
Нуробод туманининг Ўртабўз ва Жом маҳаллаларини боғловчи янги кўприк барпо этилмоқда.
Узоқ йиллардан буён маҳаллалар ўртасидаги катта сойдан ўтиш учун кўприкнинг йўқлиги ўқувчиларининг мактабга, фуқароларнинг эса туман марказига қатнаши, автомобилларнинг ҳаракатланиши учун кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқарар эди.

Вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўприкнинг узунлиги 32 метрни ташкил этиб, иншоот қурилишида автомобиллар ва пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши алоҳида эътиборга олинган.
Абдулазиз Йўлдошев,
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг