Нуробод туманида паррандачилик мажмуи иш бошлади
Нуробод туманининг Сариқул маҳалласи ҳудудида парранда маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган “Самарқанд диёра люкс” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади. Лойиҳа қиймати 13 миллиард сўмдан иборат мазкур жамият томонидан бир йилда 96 минг дона парранда гўшти ишлаб чиқарилади. 15 та янги иш ўрни яратилган ушбу корхонада 15 минг дона жўжалар парваришланмоқда.
Эндиликда бу ерда сифатли ва парҳезбоп маҳсулотлар етиштирилади.
Абдулазиз Йўлдошев,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг