Нукусдан Қозоғистоннинг Манғистау вилоятига поезд қатнови йўлга қўйилади
Нукусдан Қозоғистоннинг Манғистау вилоятига 22 августдан поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Нукус — Манғистау йўналиши ҳафтанинг пайшанба, шанба, сешанба кунлари, Манғистау—Нукус йўналиши эса жума, якшанба, чоршанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Қатнов вақтлари:
- Нукусдан жўнаш — 20:16, Манғистауга етиб бориш — 17:14;
- Манғистаудан жўнаш — 18:54, Нукусга етиб бориш — 15:22.
Оралиқ масофа салкам 21 соатни ташкил этади.
Чипталарни темирйўл чиптахоналаридан, шунингдек, электрон тарзда eticket.railway.uz сайтидан харид қилиш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг