Нукусдаги қум бўрони: у қандай содир бўлди?
14 июнь куни соат 20:32-20:38 оралиғида Нукус шаҳри ва унга яқин туманларда қисқа муддатли туз аралаш қум бўрони содир бўлди. Ушбу табиий ҳодиса натижасида Нукусдаги бир неча кўпқаватли уйларнинг томи ерга учиб тушиб, дарахт ва электр столбалари қулаши кузатилди.
“Ўзгидромет” вакилларининг таъкидлашича, бу аномал жараён эмас, мамлакатимиз шимолий-ғарбий ҳудудига хос ҳодисадир. Зеро, шу куни шамолнинг тезлиги сониясига 20 метргача кучайиши башорат қилинган эди. Ҳолбуки, бундай пайтда чанг ва тузларнинг ҳавога кўтарилиши табиийдир.
Ҳидоят АҲМЕДОВ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг