Нукусда Спорт гимнастикаси бўйича республика мактаби ўз фаолиятини бошлади
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Нукусда Спорт гимнастикаси бўйича республика мактаби ўз фаолиятини бошлади. Бу спортнинг гимнастика турларини ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга оширишдаги муҳим қадамдир, деб ёзмоқда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.
«Ишончим комил, янги мактаб ёшларнинг профессионал спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтиради, иқтидорли гимнастикачиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашади ҳамда юртимизда кучли спорт захирасини шакллантиради», дейди Мирзиёева.
Президент администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, бу ўз навбатида, миллий гимнастиканинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг