Нукусда ЙТҲ: 1 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

00:09 14 Март 2020 Жамият
1046 0

Фото: yhxbb_uz

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида инсон ўлими билан якунланган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

11 март куни соат 09:00 ларда, Нукус шаҳар “Нукус—Чимбой—Тахтакўпир” 4Р176 йўлининг 2-километрида ҳайдовчи А.Б. бошқарувидаги Matiz автомобилида олдинда ҳаракатланаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган ва қаршисидан келаётган ҳайдовчи Т.А. бошқарувида бўлган “Газель” билан тўқнашган.

Натижада, Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Б. воқеа жойида вафот этган.

“Газель” русумли транспорт воситасининг 17 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер