Нотариуслар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилди

00:21 07 Май 2023 Жамият
719 0

Фото: Ўзбекистон Нотариал палатаси Ахборот хизмати

Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида 2022 йил 21 январда “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарор ижроси доирасида Ўзбекистон Нотариал палатаси ташаббуси билан нотариусларнинг билим салоҳияти ва даражасини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш мақсадида “Заковат” интеллектуал турнири ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров очиб берди. Билимлар беллашувида республика ҳудудларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг 14 та жамоалари иштирок этди.

Фото: Ўзбекистон Нотариал палатаси Ахборот хизмати 

Ўйин қоидаларига кўра, биринчи турда барча жамоалар иштирок этдилар. Жамоалар баллари тўғри берилган жавобларга кўра ҳисоблаб чиқилди. Турнирни очиқ ва шаффоф ўтказиш, жамоаларни кузатиб туриш мақсадида, “Заковат интеллектуал клуби” ННТдан назоратчилар таклиф этилди.

Шундан сўнг, савол-жавоблар бошланди. Нотариал ҳаракатлар ҳамда турли соҳаларга оид қизиқарли саволларга нотариуслар жамоалари жавоб бердилар.

Иштирокчиларга ҳар бир савол учун 1 дақиқадан вақт ажратилди. 1-тур якунида ҳамма баллар ҳисоблаб чиқилиб, юқори кўрсаткичга эришган жамоалар эътироф этилди. 2 ва 3-турдаги саволлар ҳам қизиқарлилиги ҳамда мантиқийлиги билан нотариусларни жиддий ўйлашга мажбур қилди.

Якунда энг кўп балл тўплаган Сирдарё вилоят нотариуслари жамоаси бўлди. Иккинчи ўрин Сурхондарё вилояти, учинчи ўрин эса Жиззах вилоят нотариуслари жамоаларига насиб этди. Ғолибларга дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер