Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
«Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Хелен Санд Андресен хонимнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз. Биз Ўзбекистон ва Норвегия алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз», — дейди Саидов.
Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири элчи хонимга мамлакатимиздаги фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ишга солишда муваффақиятлар тилаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг