Норин тумани ҳокими блогерга велосипед совға қилди
Бугун халқ депутатлари Норин тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессиясида туман ҳокими Дилмурод Қодиров 2020 йилда ҳудудни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан мурожаат билан чиқди. Сессия якунида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Туман ҳокими жойларда амалга оширилаётган ибратли ишларни ёритиш ҳамда мавжуд камчиликларни кўрсатиб беришда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларнинг фаол иштирокини эътироф этиб, журналист ва блогерларга миннатдорчилик билдирди.
Шундан кейин ҳоким ижодкорларни Норинда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан таништирди ва анжуманда фаоллик кўрсатган блогерга туманда ишлаб чиқарилган велосипедни совға қилди.
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг