Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси лавозимидан озод этилди

10:03 29 Июнь 2024 Сиёсат
556 0

Олий Мажлиси Сенати кенгашининг қарори билан Нодир Ғаниев — Ўзбекистоннинг Швециядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

У 2023 йил октябрда элчи сифатида ўз фаолиятини бошлаган эди.

Нодир Ғаниев Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппарат ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.

Швецияга жўнаб кетишидан олдин у ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер