Нобель мукофоти совриндори жинсий зўравонликда айбланмоқда
Фото: olinblog.wustl.edu
АҚШда талабалар иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорини жинсий зўравонликда айбламоқда.
Бир неча собиқ талабалар иқтисодиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндори, Сент-Луисдаги Вашингтон университети профессори Филипп Дибвигни жинсий зўравонликда айблади. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу воқеалар 2010 йилларда, Дибвиг Олин муҳандислик коллежида дарс берганида содир бўлган. Хитойлик талабалардан бирининг айтишича, олим суратга тушиш учун уни мажбуран қучоқлаган, шунингдек, қўлига тегиб, бир қути шоколад берган. Яна бир қиз ҳам сурат учун мажбуран қучоқланганини маълум қилган.
Дибвигнинг адвокати Эндрю Милтенбергнинг айтишича, университет аллақачон айбловларни текшириш учун тергов бошлаган. Олим билан суҳбат ўтказилган. Агентлик маълумотларига кўра, камида етти нафар собиқ талаба унга қарши айбловлар қўйган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг