Николас Жексон фаолиятини Германияда давом эттиради
«Челси» жамоасининг марказий ҳужумчиси Николас Жексон фаолиятини «Бавария»да давом эттиради. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Инсайдернинг маълумотича, немис клуби футболчини 80 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан, 15 миллион еврога ижарага олган.
Немис нашрларининг ёзишича, Жексон янги жамоасида йилига 6 миллион евро маош олади.
Маълумот учун, сенегаллик ҳужумчи 2023 йилнинг январь ойида, 37 миллион евро эвазига «Челси»га кўчиб ўтганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг