Нидерландиялик мутахассислар фастфудлар учун ёш чегараларини жорий этишни таклиф қилишди
Фото: Depositphotos
Нидерландия ҳукумати, агар фастфуд ресторанлари ўз менюсига соғлом таомлар киритмаса, болалар ва ўсмирларга бундай маҳсулотларни харид қилишни тақиқлаш таклифини олди.
Тақдим этилган ҳужжатда тез овқатланиш тамаки ва спиртли ичимликлар билан тенглаштирилади, чунки у носоғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Экспертларнинг фикрига кўра, носоғлом овқатланиш чекишдан кўра кўпроқ зарарли.
Бундан ташқари, мактабларда соғлом тушликларни бепул таъминлаш, мева-сабзавотларга субсидия ажратиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳукуматга таклиф киритилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг