Нидерландия Украинага қурол сотиб олиш учун 250 миллион евро ажратади
Нидерландия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 250 миллион евро молиявий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс Украинага молиявий ёрдам НАТО ташаббуси доирасида амалга оширилишини маълум қилган.
Шунингдек у, украиналикларга қисқа муддатда ёрдам кўрсатишнинг ягона йўли АҚШ захираларидан гуманитар ёрдам етказиб бериш эканини қўшимча қилган.
«Биз ҳар куни Украинага уюштирилаётган кучли ҳаво ҳужумларига гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун мен Нидерландия Украинага қўшимча 250 миллион евро ажратишини эълон қиламан», — дейди Рубен Брекелманс.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг