Немис сиёсатчилари АҚШнинг НАТОдан чиқиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
Трамп бир неча бор Қўшма Штатлар Шимолий Атлантика алянсида ҳаддан ташқари кўп куч ва пул сарфлаётганини таъкидлаган, шунингдек, АҚШнинг НАТОдан чиқиши кераклиги ҳақида фикр билдирган.
"Немис сиёсатчилари Трамп президентликка сайланса, буни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиши мумкинлигидан ҳавотирда", деб ёзади нашр.
The New York Times'га кўра, ҳозирда Германия Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.Қўшма Штатлар 2023 йил охирида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган бюджетни тасдиқлай олмаганлиги сабабли, Германия ўз бюджетида Киeвга ёрдам учун ҳаражатларни деярли икки баробарга ошириб, йилига 8,5 миллиард долларга етказди.
АҚШ "Совуқ уруш" даврида тузилган НАТОнинг таъсисчиларидан бири ва алянсда етакчи мавқега эга давлат ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар НАТО харажатларининг қарийб 70 фоизини таъминлайдилар. Шундай бўлсада, расмий равишда алянсга аъзо барча давлатлар тенг ҳуқуққа эга ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг