“Нефтчи” ва “Пахтакор”дан 3 тадан футболчи, “Насаф”дан эса…
Ўзбекистон Суперлигасининг бу йилги рамзий жамоаси маълум бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Унга кўра, йил рамзий жамоасидан қуйидаги футболчилар ўрин олган:
- Владимир Назаров (“Пахтакор”);
- Анвар Ғофуров (“Нефтчи”);
- Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”);
- Жаҳонгир Ўрозов (“Динамо”);
- Ратиньо (“Динамо”);
- Икром Алибўев (“Нефтчи”);
- Жамшид Искандаров (“Нефтчи”);
- Хуршид Ғиёсов (“ОКМК”);
- Ойбек Бозоров (“Насаф”);
- Игор Сергеев (“Пахтакор”);
- Лупче Дориев (“Сўғдиёна”).
Рамзий жамоанинг бош мураббийи сифатида бу йил “Пахтакор” билан Ўзбекистон кубогида зафар қучган Камолиддин Тожиев танланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг