“Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталиги ўз ишини бошлади
“Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталиги доирасида нефть ва газ соҳасига оид бўлган инновацион маҳсулотларнинг кўргазмаси, тармоқ корхоналари учун давлат дастурлари доирасида молиялаштирилаётган илмий лойиҳалар тақдимотлари, нефт-газ тармоғини ривожлантиришга оид олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган инновацион маҳсулотлар ва технологиялар тақдимоти ташкил этилади.
Шунингдек, тармоқ корхоналарининг инновацион маҳсулот ва технологияларга бўлган эхтиёжлари, мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилган соҳа мутахассисларининг муҳокамалари ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг