Навоийдаги стандартга номувофиқ радиаторлар ишлаб чиқараётган корхона 60 млн сўм жаримага тортилди
Фото: ЎзТТСАнинг Назорат инспекцияси матбуот хизмати
Навоий вилоятида ташқи кўриниши ва тамғаланиши бўйича стандарт талабига номувофиқ бўлган биметалл иситиш радиатор маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхона аниқланди.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (ЎзТТСА) Назорат инспекцияси Навоий вилояти бўлими томонидан Навоий шаҳрида жойлашган “H.R.S” МЧЖ да ҳар хил турдаги биметалл иситиш радиатор маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишга ихтисослашган корхонада назорат тадбири ўтказилди.
ЎзТТСАнинг Назорат инспекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида ушбу корхонада ташқи кўриниши ва тамғаланиши бўйича стандарт талабига номувофиқ бўлган биметалл иситиш радиаторлар ишлаб чиқарилаётгани аниқланган.
Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ ушбу корхонага 60 млн сўм молиявий жарима қўллаш бўйича талабнома киритилди. Бундан ташқари, номувофиқлиги мавжуд маҳсулотларни қонунчиликда белгиланган тартибда камчиликларни бартараф қилиш ва маҳсулот сотишни 10 кунга тақиқлаш бўйича ёзма кўрсатма берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг