Навоийда содир бўлган ЙТҲ натижасида 7 киши ҳалок бўлди

13:45 10 Октябр 2018 Жамият
2713 0

10 октябрь куни Навоий вилояти Кармана туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни соат 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Қизилтепа-Кармана” автомобиль йўлининг 188-км.да ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-2” русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “SHAANXI SX” русумли юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ натижасида 7 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлган фуқаролар:

1. Ғафур Рахматов, 1985 й.т. (“Нексия” автомобили ҳайдовчиси).

2. Интизор Жўраева, 1986 й.т. (“Нексия” автомобили йўловчиси).

3. Зарнигор Жўраева, 1991 й.т. (“Нексия” автомобили йўловчиси).

4. Фаёз Шахриёров, 1987 й.т. (“Нексия” автомобили йўловчиси).

5. Асадбек Ғуломов, 2010 й.т. (“Нексия” автомобили йўловчиси).

6. Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. (“Нексия” автомобили йўловчиси).

7. Фирдавс Собиров, 2016 й.т. (“Нексия” автомобили йўловчиси).

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер