Навоийда қувурларни ўзбошимчалик билан ковлаб олган ташкилот аниқланди

02:00 06 Декабрь 2021 Жамият
1407 0

Навоийда “Навоий сув таъминоти” МЧЖга тегишли бўлган қувурларни ўзбошимчалик билан ковлаб олган ташкилот фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда МЧЖ ҳудуддаги ичимлик суви қувурларини таъмирлаш жараёнида “Навоий сув таъминоти” МЧЖ балансидаги 1190,6 метр полиэтилен қувурларни ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан ковлаб олганликлари натижасида давлат ва жамият манфаатларига 196,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер