Навоийда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

14:46 05 Февраль 2026 Жамият
475 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти Конимех тумани бўлим ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.Д. фуқаро Ш.Х.га 5 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 минг 200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган воситаларни 6,9 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги хонадонидан 16 қути 480 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер