Навоийда 18 минг оила Рамазон туҳфасини олади

12:38 24 Февраль 2026 Жамият
266 0

Муборак Рамазон ойида бўйича мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси Навоий вилоятида 18 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оила ҳамда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга дахл этади.

Кармана туманининг “Нарпай” маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳуррият Пўлатованинг оиласи шулардан бири бўлиб, соғлиғидаги муаммолар турмуш ўртоғининг ногиронлиги сабабли оила давлат таъминотига олинди.

  • Муаммоларимиз кеча ёки бугуннинг гапи эмас, — дейди Ҳ. Пўлатова. — Минг қатла шукур, шундай кунларга ҳам етдик, ўзлари келиб, ёрдам қўлларини чўзишмоқда.

Комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи мутахассислар Пўлатовлар хонадонида бўлиб оиланинг ҳолатини ўрганди. Амалий ёрдамлар босқичма-босқич йўлга қўйилиб, Ҳуррият опага ногиронлик белгиланди. Рамазон ойи муносабати билан бир марталик моддий ёрдам ажратилди. Улар яшаётган хонадонни таъмирлаш ишлари бошланди. Болалар нафақаси тайинланиб, оила бекасининг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинкаси олиб берилди.

Энг муҳими оилада эртанги кунга ишонч пайдо бўлди. Албатта, қийинчиликлар бир зумда йўқолмайди. Лекин тизимли ёндашув уларни бартараф этишга замин ҳозирлайди. Таъкидлаганимиздек, бугун 18 минг оила шу тахлит ўз келажагини режалаштириб, ҳар бир тонгни оппоқ орзулар билан кутиб олаётганлиги шубҳасиз.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер