Навоий вилоятида Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди

10:34 25 Сентябр 2020 Жамият
1066 0

“Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (584-сон, 24.09.2020 й.). Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди.

Қарор билан, Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимлари сони тасдиқланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қарорлари билан Навоий вилояти Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилиб, Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер