Навоий шаҳрида замонавий дзюдо спорт зали очилди
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 2-мактабда дзюдо спорт тури билан шуғулланиш учун ихтисослаштирилган замонавий залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси мутасаддилари, халқ таълими вазири, Навоий вилояти ҳокими, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Дзюдо федерацияси масъуллари иштирок этди.
Бўлажак чемпионларга меҳмонларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг