«Navbahor Tekstil»да энди каноп қайта ишланади
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий вилоятидаги «Navbahor Tekstil» пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Корхонада пахта хомашёси қайта ишланиб, тайёр маҳсулотгача бўлган занжир ташкил этилган. Изланишлар ҳамда бозор коньюктурасини ўрганиш натижасида корхона ўз бренди мавқейини ошириб, ишлаб чиқаришда янги инновацияларни жалб қилган ҳолда ноанъанавий толалардан мато тўқишни ҳам йўлга қўймоқда. Натижада зиғир толасини чуқур қайта ишлаш ўзлаштирилди.

— Биз асосий эътиборни Ғарб бозорлари, Европа бозорларига қаратганмиз, — дейди корхона раҳбари Мурод Афғонов. — Яқинда корхонамизда АҚШнинг савдо-саноат палатаси вакилларини қабул қилиб, ҳамкорлик бўйича келишувга эришдик. Шунингдек, Канада давлатининг савдо-саноат палатаси масъуллари билан пахта негизида турли толалар қўшиб янги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилдик.
Изланишилар бесамар кетмади. Тадбиркорнинг таъкидлашича, кластер корхонасида каноп қайта ишланиб, қўшимча қиймат занжири яратилади ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг