“NASA“ роботларга коинотда мустақил объектлар қуришни ўргатди

17:03 25 Январь 2024 Дунё
553 0

“NASA“ роботлар ва махсус қурилиш блоклари ёрдамида коинотда катта ҳажмдаги объектларни қуриш имконини берувчи ноёб тизимни ишлаб чиқди.

Тадқиқотчилар технологияни муваффақиятли лаборатория синовидан ўтказишди: учта робот мустақил тарзда юзлаб қурилиш блокларидан фойдаланган ҳолда кичик омборча катталикдаги бошпана қуришди.

Олимларнинг таъкидлашича, оддий алгоритмлардан фойдаланиш ва паст ҳисоблаш талаблари туфайли тизим хатоларни ташқи назоратсиз мустақил равишда тузатишга қодир.

Ушбу ишланма Ой, Марс ва ундан ташқарида узоқ муддатли миссиялар учун йўл очади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер