NASA илмий ходими Ўзбекистонга келди
Инновацион ривожланиш вазирлигида АҚШнинг аэронавтика ва космик кенгликни тадқиқ қилиш миллий бошқармаси — NASA Халқаро космик станция дастурининг илмий ходими Камилла Уордрон Эллейн билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида илм-фан, хусусан хотин-қизларни “STEM” таълимга қизиқтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда, шунингдек, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.
Вазирлик мутасаддилари ўз навбатида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва NASA ўртасидаги ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканликларини алоҳида таъкидлашди.
Мазкур учрашув доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида “Юқорига, янаям юқорига: НАСАнинг келажакка саёҳати” ҳужжатли фильми намойиш этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг