“Народное слово” мухбири – танлов ғолиби

17:44 19 Август 2019 Жамият
998 0

Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонидв  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари   тантанали равишда тақдирланди.  Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида ташкил этилган мазкур танловнинг Наманган вилоят босқичида маҳаллий ижодкорлар 700 дан зиёд  асарларини тақдим этдилар.

Кўрик-танлов ҳайъати аъзолари  ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндалари, фото ва дизайн усталарининг энг сара асарларини мукофотлаш учун  тавсия қилдилар.

Эътиборли жиҳати,  ғолиблар  сафида  “Народное слово” газетасининг вилоят бўйича ўз мухбири Нурбек Абдуллаев ҳам бор. У босма нашрлар ходимларининг журналистик ишлари номинациясида  биринчи даражали диплом ва эсдалик совғасига  лойиқ топилди.           

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. 
/ “Халқ сўзи”/.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер