НамМТИда фаол ёшлар моддий рағбатлантирилди

21:50 28 Июнь 2022 Жамият
758 0

Фото: Халқ сўзи

Наманган муҳандислик технология институтида Ёшлар ойлиги доирасида талабалар иштирокида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар, маҳорат дарслари, спорт мусобақалари, тасвирий ва амалий санъат кўргазмалари ташкил этилмоқда.

30 июнь – Ёшлар куни олдидан институтда ойлик давомида фаоллик кўрсатган, шунингдек, йил давомидаги кўрик-танлов, фестиваль ва спорт беллашувларида ғолиб чиққан талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда юқори натижаларни қайд этган 134 талабанинг ҳар бири моддий рағбатлантирилди.

Тантанали тақдирлаш маросимида институт ректори Одилжон Маматкаримов барча талабаларни ёшлар байрами билан самимий қутлаб, илғор йигит-қизларга махсус сертификатларни тантанали равишда топширди. Вилоят санъат усталари иштирокидаги концерт дастури маросим иштирокчиларига завқли лаҳзаларни тақдим этди.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер