Наманганлик тадбиркор денгиз сатҳидан 2100 метр баландликда туристик мажмуа қурди
Фарғона водийси дарвозаси - Қамчиқ довони бўйлаб сайёҳлик объектлари йилдан-йилга кўпаймоқда. Тоғлар бағрида, денгиз сатҳидан 2100 метр баландликда қуриб битказилган яна бир иншоот - "Oqtepa House" туризм мажмуаси таркибидаги замонавий меҳмонхона ва дам олиш маскани сайёҳларнинг йилнинг тўрт фаслида хизмат кўрсатади.
Табиийки, рельефи ноқулай бўлган ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш осон эмас. Бу ишга қатъият ва дадиллик билан қўл урган тадбиркор Камолиддин Фаёзов лойиҳа учун 2 миллиард сўм миқдорида шахсий маблағи ва банкнинг 2 миллиард сўм кредитини йўналтирди. Сайёҳлик масканида бир пайтнинг ўзида 130 киши ҳордиқ чиқариш имкониятига эга. Келгуси ойдан тўла фаолият бошлайдиган мажмуада 20 киши учун иш жойи яратилди.
Наманган вилоят туризм ва спорт бошқармаси маълумотларига қараганда, жорий беш йилликда Поп туманида 340 гектар майдонда 185 та лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилиши режалаштирилган. 5 та меҳмонхона, 25 та кемпинг, 40 та дам олиш маскани, 85 та меҳмон yйи ва бошқа қатор туризм инфратузилмаларидан иборат ушбу лойиҳалар ижросига қарийб 200 миллиард сўм инвестиция йўналтирилади. Улар якуни билан вужудга келадиган доимий меҳнат ўринлари эса 1 минг 200 тадан ортади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг