Наманганлик битирувчи - ўқувчи бир ойда 5 млн сўм даромад топмоқда

16:39 28 Апрель 2021 Жамият
654 0

Отабек Усмонов Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.  Ўз олдига катта мақсадлар қўйган бу йигит муддатидан аввал Жанубий Кореянинг  “Songvon” олийгоҳи талабасига айланган. 

Корейс тилидан Тоpic 2 даражали сертификатга эга бўлиб,  мазкур тил билан 3 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаётган  интилувчан ўқувчи ўз атрофига умумтаълим масканидаги тенгдошлари, ука-сингилларини жамлаган. Дарсдан сўнг таълим маскани директори  Анваржон Мирзаалиев томонидан ажратиб берилган хонада корейс тилидан қўшимча сабоқлар беради. 

Айни пайтда ўзининг 9 нафар синфдошларини ҳам ОТМларга кириш имтиҳонларига тайёрламоқда. Биргина  шу мактабнинг ўзида 50 дан зиёд ўқувчиларга ҳамда маҳалладошларига корейс тилини ўргатаётган битирувчининг ғайратидан ҳамма хурсанд. Тинимсиз интилиш ва ҳаракатлари  унга ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида даромад келтиряпти.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, 

 «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер