Намангандаги мактабларда 30 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида таълимга оид режалар ҳақида тўхталди.
“2030 йилга қадар Наманганнинг бирорта маҳалласида боғча муаммоси қолмайди. Бунинг учун, 235 та янги боғча қурилади ва таъмирланади, 1 мингдан зиёд хусусий боғча ташкил қилинади.
Биз келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратамиз. Бунда, 28 та янги мактаб ва 232 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 268 таси таъмирланади.
Натижада, Намангандаги мактабларда 30 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди.
Вилоятдаги 11 та мактаб халқаро стандартлар асосида ихтисослашган мактабга айлантирилади”, — деди номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг