Наманганда зилзила қайд этилди
Иллюстратив фото
Наманган вилояти Поп туманида 3 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила бугун, 7 декабрь куни соат 16:31 да қайд этилган. Ер силкинишининг координаталари 40,88 даража шимолий кенглик ва 70,74 даража шарқий узунликка тенг.
Манбага кўра, ер қимирлаши 14 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 3,3 га тенг. Зилзила эпицентри Наманган вилояти Поп тумани, Тошкентдан 135 км жанубий-шарқда жойлашган. Эписентрда сезилиш кучи: 3 балл.
Республика ҳудудида сезилиш кучи:
• Поп туманида 2-3 балл, 14 км.
• Данғара туманида 2 балл, 26 км.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг