Наманганда ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахс ушланди
Наманган вилоятида ёнида гиёҳвандлик моддаси олиб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 17 февраль куни Янги Наманган туман ИИБ ходимлари томонидан Косонсой тумани «Озод» маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Б.И. туман ҳудудида тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро ёнида икки бўлак, оғирлиги 0,46 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси олиб юргани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг