Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида газли шарлар портлаб, ўқувчи қизнинг сочи ёниб кетди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда «Сўнгги қўнғироқ» байрамида газли шарлар портлаб, ўқувчи қизларнинг сочи ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган. Аниқланишича, ҳолат Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабидаги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида содир бўлган.
Меҳнат кодексига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги, ўзига юклатилган лавозим вазифаларини лозим даражада бажармагани ва бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун мазкур муассаса директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, мактабнинг маънавий – маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва битирувчи синф раҳбарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг