Наманганда Қуръони каримнинг ноёб қўлёзма нусхаси сақланади
Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Намангандаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида сақланаётган Қуръони каримнинг қўлёзма нусхаси ҳажм жиҳатдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда туради.
Мазкур қўлёзманинг бўйи 74, эни 51, қалинлиги 12 сантиметрни, оғирлиги 21,5 килограммни ташкил этади.
Ҳазрати Мавлоно Хожа Лутфуллоҳ Чустий хонақоҳига тегишли эканлиги билдирилган китоб ҳижрий 1291 (милодий 1874) йилда кўчириб тугатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг