Наманганда “Ўзбегим ёшлари” сайли

12:25 03 Апрель 2026 Жамият
254 0

Наманган давлат техника университети ташаббуси билан ёшлар ўртасида миллий қадриятларимизга ҳурматни мустаҳкамлаш ҳамда анъаналаримизни кенг тарғиб этишга қаратилган “Миллий парад” лойиҳаси юксак савияда ташкил этилди. Парад давомида 1000 нафардан ортиқ талаба-ёшлар миллий либосларда олий таълим муассасаси ҳудудидан “Афсоналар водийси” масканигача тантанали юриш қилиб, миллий либосларимизнинг бетакрор жозибасини кенг жамоатчиликка намойиш этдилар. Параднинг мантиқий давоми сифатида “Афсоналар водийси” боғи ҳудудида “Ўзбегим ёшлари” сайли қизғин тус олди.

— Бугунги кунда миллий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим, — дейди НамДТУ ректори, профессор Ойбек Эргашев. — Биз бундай ташаббуслар орқали нафақат тарихимизни улуғлаймиз, балки, келажак авлодни юксак анъаналарга садоқат руҳда тарбиялашга хизмат қиламиз. Йигит-қизларимизнинг миллий либосларимизга бўлган меҳри, ҳурматини кўриб, келажагимиз янада порлоқ эканига ишончи ортади кишининг.

Кўп сонли талабаларни ягона мақсад йўлида жамлаган сайл Янги Наманган тумани маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган миллийлик ва ёшликни улуғловчи куй-қўшиқлар билан иштирокчиларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер