Наманганда "Орзу" оилавий болалар уйи ташкил этилди
Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Наманганда илк бор Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Б.Қўлдошев 26-Меҳрибонлик уйидан беш нафар болаларни ўз қарамоғига олиб, оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди.
Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Наманган шаҳридаги ушбу Меҳрибонлик уйидан шу кунга қадар 3 нафар ўғил-қиз ўз оиласига қайтарилиб, 22 нафар тарбияланувчи ота-она меҳрига ҳамда оила муҳитидаги шароитга эга бўлдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг