Наманганда ноқонуний равишда бинолар қурилиши давом этмоқда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Наманган вилояти Косонсой туманида ўнга яқин объект қурилиши тегишли ҳужжатларсиз бошлаб юборилганлиги аниқланди.
Хусусан, Косонсой туманидаги «Гулобод» МФЙда жойлашган 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносини реконструкция қилиш ишлари сентябрь ойида тугалланиши кўзда тутилган, бироқ ҳали ҳам қурилиш ишлари давом этмоқда. Ўрганишлар давомида ишчи ходимлар орасида ушбу мактабнинг 8-синф ўқувчилари ҳам ёлланма ишчи сифатида ноқонуний равишда ишлаётгани аниқланган.
Шунингдек, қурилиш ишларининг 50-60 фоизи бажарилган Жабборова Маъруфатжон Қосимжоновна ва «А.Навоий» МФЙ Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган фуқаро Шодмонов Тўрахўжага қарашли объектлар ҳам туман ҳокими қарори ва қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг рухсатномасини олмасдан, ноқонуний равишда давом эттирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга ариза ва шикоятлар киритилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг