Наманганда маст эркак яқинларига пичоқ билан ташланди

19:19 21 Июль 2025 Жамият
371 0

Фото: Наманган ИИБ

Наманган шаҳрида 65 ёшли эркак маст ҳолатда оила аъзоларига пичоқ билан ҳамла қилаётган вақтида зарарсизлантирилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишча, жорий йилнинг 16 июль куни соат 08:30 да Наманган шаҳар ИИБга «Нурафшон» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида 65 ёшли (муқаддам судланган) фуқаро А.Т. маст ҳолатда жанжал кўтариб, яқинларига хўжалик пичоғи билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан воқеа жойига маҳалла профилактика кичик инспектори катта сержант З. Тожибоев ҳамда ҳоким ёрдамчиси М. Маҳмудов зудлик билан етиб борган. Хонадонда маст ҳолда қўлидаги хўжалик пичоғи билан ҳамла қилаётган фуқаро профилактика инспектори томонидан жисмоний куч ишлатилган ҳолда зарарсизлантирилган.

Шундан сўнг, воқеа жойига етиб келган қўшимча куч ёрдамида фуқаро А.Т. шаҳар Наркология бўлимига олиб борилиб, мажбурий ётқизилган. Ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари оқибатида атрофдагиларга зарар етмаган.

Ҳозирда А.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-, 185- ва 194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер