Наманганда 6-синф ўқувчиси жинсий тажовузга учради

13:14 30 Март 2026 Жамият
285 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида мактаб ўқитувчиси 6-синф ўқувчисига нисбатан жинсий зўравонлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 март куни Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан туман ички ишлар органларига 8-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи вояга етмаган фарзандига нисбатан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан мурожаат келиб тушган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади бошқарма хабарида.

Билдирилишича, қўшимча маълумотлар ўрнатилган тартибда эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер