Наманган вилоятида газ таъминоти филиалига қарашли маиший газ баллонлари фуқаролар хонадонларида ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали мутахассислари билан Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида маиший газ баллонлари ноқонуний тарзда, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо зид равишда фуқаролар хонадонларида сақланаётганлиги аниқланди.
Хусусан, Чуст тумани, Себзор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Н. хонадонида газ таъминоти филиалига қарашли бўлган, аҳоли хонадонига имтиёзли равишда тарқатилиши белгиланган 49 дона маиший газ баллони ноқонуний тарзда сақланиб, аҳолига ҳар бирини 80 минг сўмдан сотаётгани маълум бўлган.
Бу каби ҳолат ушбу туманнинг Янги Боғишамол маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.М. хонадонида 45 дона, Сабзазор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Р.М. эса 75 дона маиший газ баллонини ноқонуний тарзда сақлаб, суюқ газ савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди.
Мазкур қоидабузарликлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг